2015 йил охирига бориб, “Марказий Осиё – Хитой” газ қувури “С” тармоғининг қуввати деярли 3,6 бараварга кўпаяди

Дата: 16:36, 16-06-2014.

Тошкент. 16 июн. ЎзТАГ – 2015 йил охирига бориб, “Марказий Осиё – Хитой” газ қувури “С” тармоғининг қуввати деярли 3,6 бараварга кўпайиб, 7 млрддан 25 млрд кубометрга етади, дея хабар берадиЎзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Хитой Миллий нефтегаз корпорацияси (CNPC) сайтида хабар қилинишича, ушбу тармоқ бўйича газ етказиб бериш ҳозирнинг ўзида бошланган. Тармоқ учун ёрдамчи иншоотлар барбо қилиш бутунлай тугалланганидан кейин – 2015 йил охирига бориб, “Марказий Осиё – Хитой” газ қувури “С” бўғинининг қуввати деярли 3,6 бараварга кўпайиб, 7 млрддан 25 млрд кубометрга етади ва бу Хитойнинг табиий газга бўлган эҳтиёжининг бешдан бир қисмини қоплашга қодир бўлади.
Эслатиб ўтамизки, Туркманистон-Ўзбекистон-Қозоғистон-Хитой йўналиши бўйлаб ўтувчи “Марказий Осиё – Хитой” газ қувури учинчи бўғинининг умумий узунлиги 1,83 минг кмга тенг. Тармоқ Туркманистон ва Ўзбекистон чегарасида бошланиб, Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудудларидан ўтади ҳамда Хитойнинг Хоргос (Шинжон-Уйғур автоном тумани, Шимолий Ғарбий Хитой) шаҳрида якунланади.
Хитой ҳудудида газ қувури “Ғарб-Шарқ” газ қувурининг иккинчи ва учинчи бўғинлари билан уланади ва мамлакат ҳудуди бўйлаб тарқалади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: