2015 йил охирига бориб Universal Mobile Systems абонентлари сони деярли 3 бараварга ошиши кутилмоқда

Дата: 10:34, 20-05-2015.

Тошкент. 20 май. ЎзТАГ - 2015 йил охирига бориб Universal Mobile Systems ўзбек-россия оператори абонентлари сони деярли 3 бараварга, ҳозирги биринчи чорак якунларидаги 423,6 мингдан 1,15 млнга қадар ошиши кутилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) МТС компаниясининг яқинда эълон қилинган ҳисоботига асосланган ҳолда.

UMSнинг биринчи чорак якунлари бўйича тушуми 19,292 млрд сўмни (декабрда  4,547 млрд), соф зарари миқдори 41,853 млрд сўмни (25,057 млрд) ташкил қилди. Январ-мартда капитал ҳаражатлар 4,361 млрд сўмни (28 млн), OIBDA кўрсаткичи эса минус 38,819 млрд сўмга тенг бўлди.

Эслатиб ўтамизки, UMS мобиль алоқа тармоғи Ўзбекистон ҳудудида ўтган йилнинг 1 декабридан бошлаб ишга туширилган эди. Биринчи ойдаёқ оператор тармоққа 188,1 минг абонентни улашга муваффақ бўлган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: