2015 йил ўртасида International Hotel Tashkent меҳмонхонаси Hilton тармоғи бошқарувига ўтади

Дата: 15:52, 06-10-2014.

Тошкент. 6 октябр. ЎзТАГ – 2015 йилнинг ўртасига келиб Hilton Халқаро меҳмонхоналар тармоғи International Hotel Tashkent меҳмонхонасини ўз бошқарувига олади, деб хабар қилади Podrobno.uz ЯА “Ўзбектуризм” МК вакилининг 2014 йилги Тошкент Халқаро Туристик Ярмаркаси доирасида айтган сўзларига асосланган ҳолда.

Агентлик суҳбатдошининг маълумотларига кўра, ҳозирги пайтда меҳмонхонани янги эгасига топшириш бўйича музокаралар давом этмоқда. Айни пайтда меҳмонхонада Hilton компаниясининг талабига кўра реконструкциянинг биринчи босқичи бошланди. Меҳмонхона кириш зали Hilton тармоғи стилига мос равишда ёғоч билан ишлов берилади. Таъмирга қарамасдан International Hotel Tashkent меҳмонхонаси одатдаги режимда ишлайди.

Эслатиб ўтамизки, ушбу меҳмонхона Ўзбекистондаги ягона “беш юлдузли” меҳмонхонадир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: