2015 йил якунлари бўйича Германия ва Ўзбекистоннинг товар айланмаси 18,2% камайди

Дата: 15:28, 29-01-2016.

Тошкент. 29 январ. ЎзТАГ – 2015 йил якунлари бўйича Германия ва Ўзбекистоннинг товар айланмаси 2014 йилдаги кўрсаткичларга нисбатан 18,2% камайди. Ушбу маълумотлар Германиянинг Ўзбекистондаги элчиси Найтхарт Хефер-Виссингнинг ОАВ вакиллари билан учрашувида келтирилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Элчи 2015 йил Германиянинг Марказий Осиё давлатлари билан савдо айланмасида 22,5% камайиш кузатилганини таъкидлаб ўтди.

Герман статистикасига кўра, 2015 йилнинг январ-ноябрида ГФР Ўзбекистонга экспорти 2014 йилдаги 465 млн ёврога қарши ўлароқ 380 млн еврони, импорти эса 2014 йилдаги 16,8 млн евродан 16,1 млн еврогача тушган.

ГФР элчиси 2015 йили Ўзбекистон-Германия ва Германия-Ўзбекистон ишбилармонлик кенгашларининг ташкил этилиши икки мамлакат ҳамкорлигининг муҳим воқеаси бўлганини таъкидлаб ўтди.

“Президент Ислом Каримов ушбу кенгашни ташкил этиш ҳақидаги қарорни 2015 йил 15 мартда имзолади. Ушбу кенгаш ёрдамида Ўзбекистон билан савдо иқтисодий алоқаларимиз фаоллашишидан умидвормиз”, - деб қўшимча қилди Найтхарт Хефер-Виссинг.

Янгилик билан ўртоқлашиш: