2015 йил якунлари бўйича GM Uzbekistan автомобилларининг Россиядаги сотувлари 46% пасайиб кетди

Дата: 16:01, 15-01-2016.

Тошкент. 15 январ. ЎзТАГ – 2015 йилда Россияда GM Uzbekistan томонидан ишлаб чиқарилган 20451 автомобил сотилди, бу эса 2014 йилдагидан 46% оздир, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Европа бизнеси уюшмасининг авто ишлаб чиарувчилар қўмитаси маълумотларига асосланган ҳолда.

Ушбу маълумотларга кўра, 2014 йилда РФ 37695 ўзбек автомобиллари сотилган бўлса, 2015 йилда фақат 20451 машина сотишга эришилди. 2015 йилнинг декабр ойида Россияда GM Uzbekistanнинг 1698 автомобили сотилди. Лекин бу ҳам 2014 йил декабрдагига қараганда 27% оздир (2340). Ўтган йил декабрдаги сотувлар улуши, аксинча, 0,3% ўсиб, с 0,9%дан 1,2%га етган эди.

Натижада, GM Uzbekistanнинг россия бозоридаги улуши 2014 йилдаги 1,5%дан 2015 йил якунлари бўйича 1,3%гача озайди. Солиштириш учун, 2013 йилда ушбу кўрсаткич 2,2% тенг эди.

Ўтган 2015 йилда Россияда янги енгил ва енгил тижорат автомобиллари сотувлари 35,7% пасайиб, 1601216 донага тушди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: