2015 йил якунлари бўйича “Оҳангаронцемент” ишлаб чиқаришни 4,1% кўпайтирди

Дата: 10:06, 21-01-2016.

Тошкент. 21 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистондаги етакчи цемент ишлаб чиқарувчилардан бири “Оҳангаронцемент” 2015 йил якунлари бўйича маҳсулот ишлаб чиқаришни 4,1% кўпайтирди ва 1,77 млн тоннага етказди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2015 йилда корхона бир неча рекорд натижаларга эришди. Жумладан, Қурилиш материаллари ва конструкциялари комбинати 41,1 минг тонна темирбетон маҳсулот чиқарди ва бу кўрсаткични 24,7% оширди. Шунингдек, корхона 229,2 мингтонна цемент экспорт, қилди, бу эса 2014 йилдагидан 38% юқори”, – деб таъкидлашди “Оҳангаронцемент” матбуот хизматида.

Шу кўрсаткичлар баробарида ўзбек корхонаси “ЕВРОЦЕМЕНТ групп” холдинги орасида 2015 йилда етакчи бўлди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: