2015 йил якунлари бўйича Ўзбекистон суғурта компаниялари суғурта тўловларини 49% кўпайтирдилар

Дата: 13:01, 15-03-2016.

Тошкент. 15 март. ЎзТАГ – 2015 йил якунлари бўйича Ўзбекистон суғурта компаниялари 111 млрд сўм суғурта товонлари тўлаган ҳолда, ушбу кўрсаткични 2014 йилдагига солиштирганда 49% оширдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Суғурта тўловлари таҳлили ҳам кўнгилли, ҳам мажбурий суғурта турлари бўйича олинган даромадлар ошганлигини кўрсатмоқда. Ўтган йилда компаниялар кўнгилли суғурта бўйича 67,2 млрд сўм тўлаганлар, бу эса 2014 йилдагидан 48% кўпдир. Мажбурий суғурта бўйича тўловлар 49% ошди ва 43,8 млрд сўмни ташкил қилди”, – деб таъкидлашди Молия вазирлигида.

 Суғурта тўловларининг тезкор ўсиш суръатлари бозор бўйича суғурта мукофотларининг зарар даражасининг ўзгаришига олиб келди. Хусусан, агар 2014 йилда бозор бўйича зарар кўриш даражаси 17% тенг бўлган бўлса, 2015 якунлари бўйича ушбу кўрсаткич 20,1% ўсди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: