2015 йил якунлари бўйича Ўзбекистонда ажралишлар сони 1990-йиллар кўрсаткичларига яқинлашди

Дата: 16:32, 31-10-2016.

Тошкент. 31 октябр. ЎзТАГ – 2015 йил якунлари бўйича Ўзбекистонда ажралишлар сони 1990-йиллар кўрсаткичларига яқинлашди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотларига асосланган ҳолда.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 1991 йилда ажралишлар кўрсаткичи 33,3%, 1992 йилда 32,8%, 1993 йилда 27% ташкил қилган бўлса, 2014 йилда 28,8%, 2015 йилда 29,6% етган.

Маълумотларга кўра, 2001 йилда ажралишларнинг энг қуйи кўрсаткичи қайд этилиб, 15,7% ташкил қилган, 1994 йилдан 2000 йиллар ўртасида у 19,9% ва 24,3% орасида бўлган.

2002 ва 2012 йиллар орасида ушбу кўрсаткич 20% юқорига чиқмаган. Хусусан, 2006 йилда 16,1%ни, 2011 йилда 18,6ни ташкил қилган.

2013 ва 2015 йиллар орасида ажралишлар сонининг таҳликали ўсиши кузатилган ва навбати билан 24%, 28,8% ва 29,6%ларни ташкил этган.

Олдин маълум қилингани каби, ҳозирда Тошкентда ҳар учинчи оила ажралиш босқичида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: