2015 йил январ-ноябрда Ўзбекистон қозоқ буғдойи импортини 40,5% кўпайтирди
Тошкент. 5 январ. ЎзТАГ – 2015 йил январ-ноябрда Қозоғистон Ўзбекистонга умумий қиймати $185,1 млнлик 1148,4 минг тонна буғдой ҳамда буғдой ва жавдар ёрмаси аралашмаси экспорт қилди, бу эса 2014 йилнинг муқобил давридагига солиштирганда ҳажм жиҳатдан 40,5%, қиймат жиҳатдан 40,8% кўпдир, деб хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) ҚР молия вазирлигининг давлат харажатлари қўмитасига (ДХҚ) асосланган ҳолда.
ДХҚ сайтида эълон қилинган статмаълумотларда айтилишича, январ-ноябрда Россия ва Беларусни ҳисобга олмаганда қозоқ ғалласи экспорти 2,7 млн тонна ёки $1177,1 млнликни ташкил этиб, ҳажм жиҳатидан 23,7% озайди ва қиймат жиҳатидан 46,1% кўпайди.
Ўзбекистондан ташқари, қозоқ буғдойининг энг йирик истеъмолчилари орасида Тожикистон – 756,9 минг тонна (+11,1%) ёки $164,4 млнлик (+0,5%), Қирғизистон – 254,3 минг тонна (-37,7%) ёки $46 млнлик (-48,3%), Эрон – 163,7 минг тонна (-76%) ёки $37,5 млнлик (-78,9%), Италия – 52,5 минг тонна (3,4 баравардан кўп) ёки $20,1 млнлик (3,6 бараварга кўп), Озарбайжон – 73,1 минг тонна (-82,5%) ёки $14,7 млнлик (-85%), Хитой – 106,9 минг тонна (-47,9%) ёки $25,8 млнлик (-53,6%), Афғонистон – 70,4 минг тонна (2,5 бараварга кўп) ёки $14,5 млнлик (2,3 бараварга кўп) бор.
Бундан ташқари, Қозоғистон 472,9 минг тонна ёки $79,8 млн (-32%) арпа экспорт қилди (-16,4%), жумладан, Эронга 424,5 минг тонна (+1,8%) ёки $73,2 млнлик (-18,9%).