2015 йилда Фарғона вилоятида 6 млрд сўмлик контрабанданинг олди олинди
Тошкент. 18 март. ЎзТАГ – 2015 йилда Фарғона вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қиймати 6 млрд сўмлик товарлар контрабандаси фактларининг олди олинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“2015 йилда Фарғона вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, чегара, божхона хизмати вакилларининг ҳаракатлари билан назорат ўтиш пунктлари ва Фарғона вилояти чегараси бўйлаб айланма йўлларда халқ истеъмоли молларини ноқонуний олиб кириш ва олиб чиқиш билан боғлиқ 1,4 минг фактларга чек қўйилди. Мусодара қилинган товарларнинг умумий миқдори 6,2 млрд сўмга баҳоланди”, - деб таъкидлади агентлик манбаси.
Контрабанданинг асосий қисми ўзбек-қирғиз чегарасига тўғри келмоқда. 1210 ҳолатларда контрабанда Фарғона вилояти ҳудудига Қирғизистоннинг Боткент туманидан олиб кирилган. Бу эса товарлар умумий ҳажмининг 90,7% зиёди ёхуд 5 млрд сўмини ташкил қилади.
Олиб қўйилган товар моддий бойликларнинг асосий турларини ишлаб чиқарувчи тамғалари мавжуд бўлмаган маиший техника, кийим бошлар ташкил этади. Ўзбекистондан эса қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва минерал ўғитлар олиб чиқилган.
Барча фактлар юзасидан божхона қонунчилигининг бузилишига доир хужжатлар расмийлаштирилган. Баъзи материаллар жиноят ишлари доирасида суд инстанцияларида кўриб чиқилган. Олиб қўйилган материаллар давлат даромади фойдасига мусодара қилинган.
$1 = 2866,75 сўм