2015 йилда “Ипотека-банк” деярли 500 млрд сўмлик ипотека кредитлари берди

Дата: 15:06, 14-01-2016.

Тошкент. 14 январ. ЎзТАГ – “Ипотека-банк” 2015 йилдаги фаолиятининг бошланғич якунларини эълон қилди, деб хабар беради ЎзТАГ мухбири.

“Ушбу муддатда банк 1022 оилага қўп қаватли уйларда турар жой сотиб олишга 110 млрд сўмлик ипотека кредитлари берди. Яна 216 оила уй сотиб олиш учун қиймати 26 млрд сўмлик ипотека кредитлари олди. Бундан ташқари, 3042 оилаларга турар жойни қуриш ва реконструкция қилишга 361 млрд сўмлик ипотека кредитлари ажратилди”, - деб таъкидлади банк вакили.

Эслатиб ўтамизки, ”Ипотека-банк” республиканинг бешта йирик банклари сирасига киради. Бугунги кунда банк тизимида республиканинг барча ҳудудий марказларида жойлашган 531 омонат кассаси ва 129 мини-банк фаолият юртади.

$1 = 2821,43 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: