2015 йилда Хитой жаҳоннинг энг тез ўсаётган иқтисодиёти бўлади – тадқиқот
Тошкент. 26 феврал. ЎзТАГ – Bloombergнинг тадқиқотига мувофиқ, 2015 йилда Хитой жаҳоннинг энг тез ўсаётган иқтисодиёти бўлади, дед хабар бермоқда rbc.ru сайти.
“Bloombergнинг тадқиқотига кўра, 2015 йилда иқтисодиёти 7% (ўтган йилнинг IV чорагида ушбу кўрсаткич 7,3% эди) ўсаётган Хитой йилнинг энг тез ўсаётган иқтисодиёти бўлади”, - деб таъкидланади пайшанба куни эълон қилинган материалда.
Тадқиқотга кўра, энг тез ўсаётган иқтисодиётлар рўйхатининг 2- ва 3-ўринларини Филиппин ва Кения эгаллаган. Ушбу мамлакатлар иқтисодиётлари ўсиши бу йилда 6% ошади. Таҳлилчилар Филиппинни нефть нархи тушишидан энг кўп фойда олувчилардан бири деб кўришмоқда. Кенияга келсак, бу ерда иқтисодиётнинг юқори ўсиш суръатлари ўта қашшоқлик ва юқори ишсизлик даражаси билан бирга кечмоқда.
Шунингдек, биринчи бешликка Ҳиндистон ва Индонезия (5%) кирди. Рейтингдаги 5 давлат 2015 йилда жаҳон ЯИМ ўсишининг 16% таъминлаши таъкидланмоқда.
Африканинг йирик иқтисодиёти бўлган Нигерия 2015 йилда 4,9% ўсади. Биринчи ўнликка яна Малайзия, Перу, Таиланд ва БАА иқтисодиётлари кирди.
АҚШ иқтисодиёти 3% ўсиш суръатлари билан рўйхатга кира олмади. 2015 йилда Буюк Британия иқтисодиёти 2,6% ўсиши кутилмоқда.
2015 йилда жаҳон иқтисодиёти ўртача 3,2%, 2016 йилда 3,7% ўсади. Ўтган икки йилда жаҳон ЯИМ ўртача 3,3% ўсган эди. Bloomberg тадқиқотида жами 57 мамлакат иқтисодиётлари таҳлил қилинган.