2015 йилда Навоий вилоятида тиббий муассасаларни реконструкция қилишга 20 млрд сўмдан ошиқ маблағ йўналтирилади

Дата: 12:41, 12-01-2015.

Тошкент. 12 январ. ЎзТАГ – 2015 йилда Ўзбекистоннинг Навоий вилоятида тиббий муассасаларни реконструкция қилиш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга 20 млрд сўмдан ошиқ маблағ йўналтирилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хусусан, Хатирчи, Қизилтепа ва Кармана туманларидаги тиббий муассасалар тўлиқ реконструкция қилинади. Бундан ташқари, Навоий шаҳрида силга қарши, неврологик, наркологик диспансерлар, оилавий поликлиникаларнинг янги биноларини фойдаланишга топшириш ва вилоятдаги 17 қишлоқ врачлик пунктларини таъмирлаш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамизки, 2014 йилда ҳудудда ушбу ишларга 17,48 млрд сўм маблағ йўналтирилди.

$1 = 2424,23 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: