2015 йилда нефть нархи баррелига $50 бўлган ҳолда Қозоғистон ЯИМ ўсиши 0,8% ташкил қилади

Дата: 11:13, 14-04-2015.

Тошкент. 14 апрел. ЎзТАГ – 2015 йилда Brent маркасидаги нефть нархи баррелига $50 бўлган ҳолда Қозоғистон ЯИМ ўсиши 0,8% ташкил қилади. ҚР Миллий иқтисодиёт вазирлиги “Иқтисодий тадқиқотлар института” АЖ Макроиқтисодий ва математик тадқиқотлар маркази таҳлилчилари ана шундай хулосага келдилар, дея хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ).

“Нефть ўртача нархларининг баррелига 80, 60 и 50 долларгача тушиб кетиши ва қўшимча давлат ҳаражатларининг («Нурлы жол») иқтисодий ўсишга таъсирини ҳисобга олган ҳолда 2015 йилда Қозоғистон иқтисодиётининг ўсиши 103,2%, 101,8% ва 100,8% ташкил қилади”, - дейилади душанба куни институт сайтида эълон қилинган “2015 йилда Қозоғистон иқтисодиёти: кутилаётган натижа ва прогнозлар” номли маърузада.

Айни пайтда нефть нархи баррелига $50 бўлган ҳолда Қозоғистон ЯИМ ўсиши 0,8% ташкил қилиш прогнози пессимистик деб, баррелига $60 бўлган ҳолда 1,8% ўсиши базавий деб, ва баррелига $80 бўлган ҳолда 3,2% ўсиши оптимистик деб аталмоқда.

2015 йилда мамлакатда нефть қазиб олиш ҳажми 80,5 млн тоннани ташкил қилиши кутилмоқда.

Маърузага кўра, фақат нефть нархи баррелига $80 бўлган ҳолда саноатда 0,1% даражасида ўсиш кузатилади. Нефть баҳолари баррелига $60/50 бўлган ҳолда саноат ўсиши навбати билан 0,7% ва 1,3% пасаяди.

Ҳозирда Қозоғистон ҳукумати 2015 йилда нефть нархи баррелига $50 ва 80,5 млн тонна нефть қазиб олинган ҳолда мамлакат ЯИМ ўсишини 1,5% даражасида бўлади, деб прогноз қилмоқда.

2014 йилда ҚР ЯИМ ўсиши 4,3% ташкил этди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: