2015 йилда Олмалиқ ТМК бешта йирик янги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни бошлайди

Дата: 11:45, 07-01-2015.

Тошкент. 7 январ. ЎзТАГ – 2015 йилда Олмалиқ Тоғ-металлургия комбинати (ТМК) ишлаб чиқаришни модернизация қилиш бўйича бешта йирик янги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни бошлайди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Муҳим лойиҳалардан бири мис эритиш цехини қуриш бўлиб, унинг ишга туширилиши қатор муаммоларни ҳал қилишга имкон беради. Хусусан, завод қуввати ошиб, йилига 43 млн кубометр атрофида газ тежалади. Лойиҳани 2016 йилда тугаллаш режалаштирилган. Яна бир диққатга сазовор лойиҳа – “Калмақир” конида қолдиқ рудаларни қайта ишлашни бошлашдир. Ушбу лойиҳа 2015 йилда бошланиб, 2016 йилда якунланади. Уни амалга ошириш қўшимча йилига 4 млн тонна рудани қайта ишлашга имкон беради”, – деб таъкидлади Олмалиқ ТМК бош директори Александр Фармонов.

Бундан ташқари, комбинат Ангрендаги “Қизил олма” кони “Самарчук” участкасидаги ер ости руднигини қуришни бошлайди. Кейинроқ “Дарё оралиғи” участкасида ҳам янги рудник қурилиши бошланади. 2015 йилда цемент заводи ҳам реконструкция қилиниб, унинг қуввати 1 млн. тоннага етказилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: