2015 йилда Тошкент ҳокимияти болалар боқчалари ва мактабларни реконструкция қилишга 53,4 млрд. сўм йўналтиради

Дата: 12:04, 16-04-2015.

Тошкент. 16 апрел. ЎзТАГ – 2015 йилда Тошкент ҳокимияти 29 мактабгача таълим муассасалари ва 19 мактабни реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашга 53,4 млрд. сўм йўналтиради, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“28,1 млрд сўм 29 мактабгача таълим муассасаларини капитал таъмирлаш ва жиҳозлашга ажратилди (25 млнр сўм – капитал таъмирга, 3,1 млрд сўм жиҳозлашга). Ҳозирги пайтда лойиҳа хужжатлари тайёрланмоқда ва тез орада қурилиш таъмирлаш ишлари бошлаб юборилади. Мактабларга келсак, улардан 7 реконструкция қилинади ва 12 капитал таъмирланади. Ушбу ишларга давлат бюджетидан 25,6 млрд сўм ажратилди. Ушбу объектларда ишлар бошлаб юборилди”, - деб таъкидлашди Халқ таълими вазирлиги матбуот хизматида.

$1 = 2501,87 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: