2015 йилда Тошкент вагон заводи 22 янги йўловчи вагонлари қурди
Тошкент. 24 март. ЎзТАГ – 2015 йилда Тошкент йўловчи вагонлари қуриш ва таъмирлаш заводи 22 янги метро вагонлари қурди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбекистон темир йўллари” матбуот хизматидан хабар беришларича, шунингдек, 333 вагон ҳам капитал таъмирланган ва 8 вагоннинг хизмат муддати 15 йилгача узайтирилган.
Бундан ташқари, ўтган йилнинг ўзида 50 та янги йўловчи вагонлари, 60 та метро вагонлари учун тележкалар йиғилди.
Тележка қуриш ва таъмирлаш цехи “Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи” акциядорлик жамиятининг муҳим бўғинларидан бири ҳисобланади. Бу ерда меҳнат унумдорлиги ва сифатини ошириш мақсадида янги технологияларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жумладан, тележка қуриш ва таъмирлаш цехига ўтган йили Япониядан 2 та янги ускуна олиб келинган эди. Улар пайвандлаш сифатини яхшилаб, металга ишлов беришда қулайликлар яратади.