2015 йилда Тошкент вилоятида пахта экиш учун 91,5 минг гектар ер ажратилган

Дата: 22:36, 10-04-2015.

Тошкент. 10 апрел. ЎзТАГ – 2015 йилда Тошкент вилоятида пахта экиш учун 91,5 минг гектар ер ажратилган, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Вилоят ҳокимиятидан хабар қилишларча, 8 туман пахта етиштитиш билан шуғулланадиган ҳудудда экин мавсумини 11-12 кунда тугаллаш режалаштирилмоқда. Бунинг учун 150 экин отрядлари шакллантирилиб, 716 дона техника ва 250 сеялка ажратилган, майдонга тайёр уруғлар ҳам етказилиб берилади.

Бундан ташқари, фермерлар учун семинар уюштирилиб, унда деҳқонларга зарур тавсия ва кўрсатмалар берилади.

Тошкент вилоятида маҳаллий иқлим шароитларига тўғри келувчи “С 65-24”, “Ан-Боёвут”, “Наманган-77”, “Султон” навларини экиш тавсия қилинмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: