2015 йилда “Тошрангметзавод” экспорт ҳажмларини 2 бараварга кўпайтиришни режалаштирмоқда

Дата: 16:18, 18-12-2015.

Тошкент. 18 декабр. ЎзТАГ – 2015 йилда “Тошрангметзавод” $6253,5 минглик ёки прогноздагидан $1567,67 минглик ёҳуд 33,4% кўп маҳсулотни экспортга жўнатишни режалаштирмоқда. Экспорт ҳажмлари ўсиши эса 2014 йилга нисбатан 100,6% ташкил қилади деб хабар беради Review.uz.

Экспорт ҳажмларининг кўпайишига корхона саноат ва экспорт заҳираларидан фойдаланиш, жумладан, бозорни ўрганиш асосида янги маҳсулотлар чиқариш, 2015 йилдаги фаол реклама кампанияси ҳисобига етиш режалаштирилаётганлиги таъкидланмоқда.

Завод анъанавий равишда 5 хилдаги маҳсулотлар: турли маркадаги сертификатланган алюминий қоришмалари, мис асосидаги қоришмалар (бронза ва латун), турли хилдаги қўрғошин қоришмалар, руҳли қоришмалар ва рангли металлларни ичига олади.

Кейинги йилларда экспорт ҳажми ва номенклатураси диверсификацияси кузатилмоқда. 2014 йилда қўшимча қийматга эга товарлар экспорти 91,2% (2013 йилдагидан 7,4% кўп) ташкил қилди. Ўз навбатида, қўшимча қиймати паст бўлган товарлар улуши пасаймоқда ва 2014 йилда уларнинг экспортдаги улуши 8,8% (2013 йилдагидан 7,4% оз) ташкил этди.

Корхона товар ва хизматлар бозорларини кенгайтириш устида ҳам ишламоқда. Хусусан, 2010-2014 йилларда бу ердаги маҳсулотларни импорт қилувчи мамлакатлар рўйхати Эрон, Туркия, Чехия, Швейцария, Англия, Ҳиндистон билан бойиди. 2016-2019 йилларда Хитой, Италия, Япония, Қозоғистон каби давлатларга экспорт бошланади.

Бундан ташқари, 2016 йилда қиймати $454 минглик икки турдаги янги маҳсулот экспортга жўнатилади (латун симлар ва қўрғошин диоксиди).

Янгилик билан ўртоқлашиш: