2015 йилда Тожикистон ЯИМ ўсиши 6%га қадар секинлашади – Жаҳон банки
Тошкент. 3 ноябр. ЎзТАГ - Жаҳон банки (ЖБ) экспертлари 2015 йилда Тожикистон ЯИМ ўсиши 6%га қадар секинлашишини башорат қилдилар, деб хабар қилади душанба куни Тожик телеграф агентлиги (ТожикТА).
“Жаҳон банки экспертлари 2015 йилда Тожикистон ЯИМнинг ўсиши 6%га қадар секинлашиши мумкинлиги ҳақида маълум қилдилар”, – деб хабар беришди ЖБнинг Душанбедаги ваколатхонасидан.
Хусусан, экспертлар жорий йил якунлари бўйича республиканинг ЯИМ ўсиши 2013 йилдаги билан солиштирганда 7,4%дан 6,5%га қадар сусайишини башорат қилдилар.
Банк вакиллари бу ҳолатни Россиядаги иқтисодий ўсишнинг секинлашуви ва асосий экспорт товарлари бўйича кучсиз натижалар билан боғламоқдалар. Банк тахминларига кўра, 2016 йилда Тожикистон ЯИМнинг ўсиши 6,3% ташкил этади.
Айни пайтда ҳукумат прогнозларига кўра, 2015 йилда Тожикистон ЯИМ ўсиш суръатлари 7,2% даражасида – 52,8 млрд. сомони ($10млрд.153 минг) ҳажмидани ташкил қилади. Ҳукумат жорий йилда республика ЯИМ 47 млрд. сомонини ($9 млрд. 38млн.) ташкил қилиб, унинг ҳажми 7,6% ўсишини режалаштирмоқда.
2013 йилда республика ЯИМ 40 млрд. 524,5 млн. сомонини ($8,5 млрддан зиёдни) ташкил қилиб, солиштирма нархларда 2012 йил кўрсаткичидан 7,4% ошиқ бўлган эди.