2015 йилда .uz доменида 6 минг атрофида янги домен номлари очилди

Дата: 12:03, 04-01-2016.

Тошкент. 4 январ. ЎзТАГ - 2015 йилда .uz доменидаги домен номлари сонининг ўсиши 6 минг атрофидани ташкил қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) UZINFOCOM марказининг Index.uz блогига асосланган ҳолда.

“...Жорий йилда домен номлари сонининг ўсиши 6 минг атрофидани ташкил қилди, бу доменимиз тарихидаги энг катта ўсишдир. Агар олдинлари йил давомида ўсиш ўртача 1500 домендан ошмаган бўлса, жорий йилда ўтган йилги барча рекордлардан ўтиб кетдик”.

Домен маъмуриятининг фикрига кўра, “ушбу муваффақият .uz домени рўйхатга олувчиси мақомини олишни истаган юридик шахслар учун рўйхатга олувчи бўлиш имконияти очилгани билан боғлиқ”.

Эслатиб ўтамизки, 2015 йил апрелда .uz миллий домени 20 йиллигини нишонлади. Ўтган йилнинг 31 декабри ҳолатига келиб .uz доменида 25382 фаол домен бўлган. 2014 йил ноябрида уларнинг сони 19 мингга тенг эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: