2015 йилда “Ўзавтосаноат” 337 иш ўрни яратди

Дата: 17:19, 25-02-2016.

Тошкент. 25 феврал. ЎзТАГ – 2015 йилда “Ўзавтосаноат” акционерлик компанияси тизимида 337 иш ўрни яратилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Компания сайтидаги маълумотга кўра, прогноздаги 303 иш жойи яратиш кўрсаткичларидан зиёд.

“Компания тизимидаги корхоналарда касаначиликдан фойдаланиш натижасида ҳисобот даврида 1 970,0 миллион сўм миқдоридаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилди ва хизматлар кўрсатилди. Касаначилик бўйича яратилган имтиёзлардан фойдаланиш ҳисобига корхоналарда тежалган маблағ 80,9 миллион сўмни ташкил қилди”, - дейилади хабарда.

“Ўзавтосаноат” АК тизимида 2016 йилнинг 1-январ ҳолатига кўра 27 минг атрофида киши фаолият юритмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: