2015 йилда “Ўзавтосаноат” қиймати $380 млнлик лойиҳаларни бошлайди

Дата: 11:09, 17-04-2015.

Тошкент. 17 апрел. ЎзТАГ - 2015 йилда “Ўзавтосаноат” компанияси қиймати $380 млнлик лойиҳаларни бошлайди, деб хабар қилади Газета.uz.

Ўзбекистон президенти томонидан тасдиқланган дастур ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш бўйича 15 лойиҳани ўз ичига олади.

Лойиҳаларга йўналтирадиган маблағларнинг $245,3 млнини ўзбек банклари кредитлари, қолган $135,9 млннини корхоналарнинг ўз маблағлари ташкил қилади.

Дастурга мувофиқ, 2015-2016 йилларда GM Uzbekistan T250 платформа асосидаги автомобилларни ишлаб чиқаришни ташкил қилишга $104,2 млн сарфлайди. Ишлаб чиқариш қуввати йилига 73,6 минг автомобилни ташкил этади. Шунингдек, “Ўзавтосаноат” янги модел учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш учун модернизацияга $53,8 млн йўналтиради.

Жорий йилда Gentra моделини локализация қилишга $18,4 млн йўналтирилади. Икки йил давомида бошқа енгил автомобиллар алюминий қисмларини ишлаб чиқаришга $38,4 млн сарфланади.

Шунингдек, “Ўзавтосаноат” Самарқанд вилоятидаги JV MAN ўзбек-герман ҚК ишлаб чиқаришни локализация қилишга $30 млн йўналтиради. ҚКда кабиналар йиғишни ўзлаштириш лойиҳасига $16 млн тикилиб, йилига 3 минг дона кабина ишлаб чиқарилади.

Эслатиб ўтамизки, 2014 йилда “Ўзавтосаноат” қиймати $87,4 млнлик янги ишлаб чиқаришларни фойдаланишга топширган эди. Хусусан, GM Uzbekistan Damas минивэнини йиғишни Хоразм вилоятига ўтказишни якунлади. Заводнинг лойиҳа қуввати йилига 40 минг минвэнга тенг. Лойиҳагага $55,5 млн инвестиция киритилди.

2014 йилда локализация дастурлари доирасида автомобил ёритиш қурилмалари, ички ва ташқи безак қисмлари, технологик жиҳозлар ишлаб чиқариш ўзлаштирилди.

Умуман, Ўзбекистон автомобилсозлигига киритилган инвестициялар ҳажми $2 млрд атрофидани ташкил қилади. “Ўзавтосаноат” компанияси таркибига 20 ошиқ корхона киради. Улардан энг йириклари GM Uzbekistan (енгилавтомобиллар) ва Самарқанд автомобиль заводидир (автобус ва юк машиналари).

Янгилик билан ўртоқлашиш: