2015 йилда ўзбек банклари активлари чоракдан кўпга кўпайди
Ташкент. 20 января. УзТАГ – 2015 йил якунлари бўйича Ўзбекистон банклари активлари 25,1% ўсиб, 65,2 трлн сўмдан ошди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Марказий банкининг кенгайтирилган Бошқарув мажлисига асосланган ҳолда.
“Банк тизимининг жорий ликвидлик даражаси бир неча йилдан буён 64,5 фоиздан юқори бўлиб, бу кўрсаткич ҳам жаҳон амалиётида умумқабул қилинган минимал кўрсаткичдан 2 баробар юқоридир. Хусусан, ҳисобот йилида иқтисодиётнинг реал секторига йўналтирилган кредитларнинг умумий ҳажми 2014 йилга нисбатан 27,3 фоиз кўпайиб, 2016 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, 42,7 трлн сўмдан ортди”, - деб таъкидлашди Марказий банк матбуот хизматида.
Тижорат банкларининг ресурс базасини кўпайтириш борасида амалга ошираётган ишлари натижасида жами депозитлар миқдори йилдан йилга ошиб бормоқда. Хусусан, ушбу кўрсаткич 2014 йилга нисбатан 28 фоиз ўсиб, 2016 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра 35,6 трлн сўмдан ортди.
Ҳисобот йилида молиявий хизматлар таркибида, бевосита банк хизматларининг улуши 88 фоизга етиб, бу кўрсаткич ҳам 2014 йилга нисбатан 1,3 баробардан зиёд ошди. Хусусан, бугунги кунда банк тизими капиталининг етарлилик даражаси 23,3 фоизни ташкил этиб, у халқаро банк назорати бўйича Базель қўмитаси томонидан 8 фоиз қилиб белгиланган талабга нисбатан қарийб 3 баробарга зиёд демакдир. 2016 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, банкларнинг умумий капитали 7,8 трлн сўмдан ошди.