2015 йилда ўзбек банклари иқтисодиётни кредитлашни 27,3% кўпайтирдилар

Дата: 16:46, 20-01-2016.

Тошкент. 20 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон банклари томонидан иқтисодиётнинг реал секторига йўналтирилган кредитларнинг умумий ҳажми 2014 йилга нисбатан 27,3 фоиз кўпайиб, 2016 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, 42,7 трлн сўмдан ортди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Марказий банкдан хабар қилишларича, банкларнинг инвестиция мақсадларига ажратилган кредитлар ҳажми ҳам 2014 йилга нисбатан 1,2 баробар ошиб, 2016 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра 10,2 трлн сўмни ташкил қилди. 

Кичик бизнес субектларига ажратилган кредитлар ҳажми ўтган йилга нисбатан 1,3 баробар кўпайиб, 2016 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра 12,1 трлн сўмдан ортди. Жумладан, микрокредитлар ҳажми 2,5 трлн сўмдан ошиб, бу кўрсаткич ҳам ўтган йилга нисбатан 1,3 баробардан зиёдга ўсди.

Тижорат банклари томонидан аёлларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган кредитлар ҳажми ўтган йилга нисбатан 1,3 баробар ўсиб, шу йилнинг 1 январь ҳолатига кўра 1,2 трлн сўмдан ошиб кетди.

Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш, уларнинг бизнес лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлашга ажратилган кредитлар 277,8 млрд сўмни ташкил этди ёки 2014 йилга нисбатан қарийб 1,4 баробар ўсди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: