2015 йилда ўзбек божхоначилари 20 мингдан ортиқ контрабанда олиб ўтишга уринишларнинг олдини олдилар

Дата: 14:28, 15-01-2016.

Тошкент. 15 январ. ЎзТАГ – 2015 йилда Ўзбекистон божхоначилари республикага олиб кириш ва олиб чиқиш таъқиқланган товар ва маҳсулотларни олиб ўтишга уриниш билан боғлиқ 20 мингдан ортиқ ҳолатларнинг олдини олдилар. Ба ҳақида Давлат божхона қўмитаси раиси Зоҳид Дўсанов Тошкентдаги маърузасида маълум қилди.

Натижада, унинг сўзларига кўра, қиймати 70 млрд сўмдан ортиқ бўлган товар-моддий бойликлар далилий ашё сифатида ушлаб қолинди.

“Давлат божхона қўмитаси ходимлари ҳам давлатимиз хавфсизлигини таъминлаш, унинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, республика ҳудудида давлат мустақиллигига дохиллиқ қилувчи қурол-аслаҳалар, наркотик моддалар ва турли адабиётларни олиб ўтишнинг олдини олиб, ички бозорни ҳимоя қилиш ва давлат хазинасига божхона тўловларини ундириш каби муҳим вазифаларни шараф билан бажариб келмоқдалар”, - деб таъкидлади у.

Янгилик билан ўртоқлашиш: