2015 йилда ўзбек давлат корхоналарининг қўшимча акция эмиссиялари “Тошкент” РФБда жойлаштирилади
Тошкент. 12 март. ЎзТАГ – 2015 йилда Ўзбекистондаги давлат корхоналарининг қиймати 450 млрдлик ($185 млн. атрофида) қўшимча акциялар эмиссиялари “Тошкент” Республика фонд биржасида (РФБ) жойлаштирилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
РИА Новостига Ўзбекистон Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитасидан хабар қилишларича, қўшимча акциялар 203 ишлаб турган корхоналардаги давлат улуши 51% қисқартирилиши ва кўрсатилган ҳажмлар биржада хорижий инвесторларга таклиф этилиши орқали амалга оширилади. Тилга олинган рўйхатга нефтегаз, кимё, текстиль саноати корхоналари киради.
“Қимматли қоғозлар тақчиллиги шароитида бундай ҳажмдаги қўшимча эмиссия биржа бозорига ижобий таъсир қилади”, - деб таъкилдади муассаса вакили.
Эслатиб ўтамизки, 2014 йил якунлари бўйича “Тошкент” РФБ савдолар ҳажми 2013 йилга қараганда 5% ўсиб, 97,6 млрд. сўмга етди ($40 млн. атрофида).
“Тошкент” РФБ 1994 йилда ташкил этилган. Унинг таъсисчилари инвестиция, брокерлик ва суғурта компаниялари ҳамда Хусусийлаштириш қўмитасидир. Биржа хусусийлаштирилган компаниялар акцияларини бирламчи жойлаштириш ва иккиламчи савдосини ташкил қилиш билан шуғулланади (400 эмитент савдога қўйилган). 100 яқин инвестиция муассасалари биржа аъзоларидир.