2015 йилда ўзбек-поляк товар айланмаси 126,1 млн евродан зиёдни ташкил этиб, 2014 йилги кўрсаткичдан ошди

Дата: 17:26, 05-03-2016.

Тошкент. 5 март. ЎзТАГ – Польяк томонининг бошланғич маълумотларига кўра, 2015 йил якунлари бўйича Ўзбекистон ва Польшанинг товар айланмаси 126,1 млн евродан зиёдни ташкил этиб, 2014 йилги кўрсаткичдан ошди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Польшанинг Ўзбекистон элчихонасидан маълум қилишларича, 2015 йил якунлари бўйича икки томонлама товар айланмаси ўз динамикасини сақлаб қолди.

Баъзи бир ўзгаришлар асосан ташқи салбий омиллар, валюта бозорларидаги тебранишлар, ўзбек импортининг қисқариши билан ифодаланган.

Айни пайтда Польшанинг Ўзбекистонга экспорти 1% қисқариб, 100,4 млн евродан бир оз кўпни ташкил қилди, Ўзбекистондан Польшага товарлар импорти 11% ўсиб, 25,7 млн еврога етди.

Польяк экспортида асосан тирик ҳайвонлар ва улардан тайёрланган маҳсулотлар, кимё саноати маҳсулотлари (24% атрофида), турли машиналар, ускуналар, автотранспорт техникаси (20% зиёд) етакчилик қилади. Польшанинг Ўзбекистон экспорти 19 товар турларидан иборат.

Польшанинг Ўзбекистондан импортида эса пахта ва уни қайташ ишлаш маҳсулотлари, (45% ортиқ), минерал маҳсулотлар (25% атрофида), кимё саноати маҳсулотлари (20% зиёд) кабилар бор. Польша Ўзбекистондан 12 турдаги товарларни импорт қилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: