2015 йилда Ўзбекистон 8 млн тоннага қадар бошоқли экинлар ҳосили олишни режалаштирмоқда
Тошкент. 17 июн. ЎзТАГ – 2015 йилда Ўзбекистон 7,5-8 млн тоннага қадар бошоқли экинлар ҳосили олишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) чоршанба куни мамлакат Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Ғаллачиликни ривожлантириш бошқармаси вакилига асосланган ҳолда.
Вазирликда бу йилда бошоқли дон экинлари экин майдонлари деярли ўзгармаган ҳолда ўтган йилдаги 1,65 млн гектар, шу жумладан, 1,45 млн гектар буғдой майдонлари ҳажмида қолганлигини аниқлаштирилди.
Вазирлик вакилининг маълумотига кўра, 2015 йилги мавсумда бошоқли экинлар ҳосилини йиғиб олишга доир ҳукумат қарорига мувофиқ, давлат эҳтиёжлари учун ғалла ҳаридлари ҳажми ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг 50% даражасида қолдирилган.
Йиғим кампанияси ўтган ҳафтада бошланган бўлиб, уни августда якунлаш режалаштирилмоқда.
Эслатиб ўтамизки, 2014 йилда Ўзбекистонда ғалла ҳосили 2013 йилдагига солиштирганда 3,1% ўсиб, 8,05 млн тоннани ҳосил қилди. Унинг 90% ошиғи ғаллага, қолгани арпага тўғри келган.