2015 йилда Ўзбекистон давлат бюджетининг профицити ЯИМ 0,1% ташкил қилди

Дата: 17:58, 05-03-2016.

Тошкент. 5 март. ЎзТАГ – 2015 йил якунлари бўйича Ўзбекистон давлат бюджетининг профицити 202,9 млрд сўм ёки ЯИМ 0,1% ташкил қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Молия вазирлигининг бошланғич маълумотларига асосланган ҳолда.

Молия вазрлигининг маълумотларига кўра, 2015 йилда давлат бюджетининг даромадлари 36,493 трлн сўм ёки ЯИМ 21,3% ташкил этди.

Давлат бюджетининг харажатлари эса ўтган йилда 36,29 трлн сўмдан ошди ёки ЯИМ 21,2% ташкил этди.

Эслатиб ўтамизки, 2016 йилда давлат бюджетининг даромад қисмини ЯИМ 18,4% миқдорда ёки 40,5 трлн сўм миқдорда, харажатларини эса ЯИМ 19,4% ёки 42,7 трлн сўм миқдорда таъминлаш режалаштирилган.

2016 йилда бюджет камомади ЯИМ 1% ёки 2,2 трлн сўм бўлиши кутилмоқда. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: