2015 йилда Ўзбекистон қиймати $231,1 млнлик грантлар жалб қилди

Дата: 17:58, 11-02-2016.

Тошкент. 11 феврал. ЎзТАГ - 2015 йилда Ўзбекистон қиймати $231,1 млнлик 198 грантлар жалб қилди, деб хабар беради Ўзбекистон Молия вазирлиги матбуот хизмати.

Шу жумладан, 49 грант соғлиқни сақлаш соҳасида ($108,7 млн), 53 грант таълим соҳасида ($57,5 млн), 22 грант иқтисодиёт, молия бозори ва тадбиркорликни ривожлантиришга ($21,6 млн), 25 грант ижтимоий муҳофаза, маданият ва спортга ($12,2 млн), ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришга 4 грант ($2,2 млн) ва ҳуқуқ ва божхона органларини техник жиҳозлашга ($13,3 млн) жалб этилди

Бундан ташқари, экология соҳасида 9 грант ($4,8 млн), давлат бошқаруви органларини моддий-техник таъминлаш ва институционал ривожлантиришга 8 грант ($3,5 млн), қишлоқ ва сув жхўжалигини ривожлантиришга 8 грант ($2,7 млн), бошқа йўналишларда 16 грант ($4,6 млн) жалб этилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: