2015 йилда Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси 2,5 млндан зиёд йўловчи ташиди

Дата: 14:17, 28-01-2016.

Тошкент. 28 январ. ЎзТАГ – 2015 йилда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси 2,57 млндан зиёд йўловчи ташиди, бу эса 2014 йилдаги кўрсаткичдан 2% пастдир, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Шунингдек, компания авиалайнерлари 23269 қатновни амалга оширган, пулли багажни ҳисобга олган ҳолда 42 минг тонна юклар ташилган”, - деб таъкидлашди авиакомпанияда.

“Навоий” аэропорти асосда ишлаётган халқаро интермодал марказ ҳисобига ўсиш қайд этилгани ҳам айтиб ўтилмоқда. 2015 йилда бу аэропортдан 692 рейс амалга оширилган ва 35 989 тонна юк ташилган. Бу 2014 йилги кўрсаткичга нисбатан 16% кўпдир.

Бугунда ушбу логистика маркази орқали Деҳли, Мумбай, Франкфурт, Шанхай, Сеул, Милан, Ханой ва Сарагоса шаҳарларига юк ташувчи рейслар амалга оширилмоқда.

 

Янгилик билан ўртоқлашиш: