2015 йилда Ўзбекистон миллий авиаташувчиси Душанбега рейс масаласини ҳал қилишни режалаштирмоқда

Дата: 17:42, 26-01-2015.

Тошкент. 26 январ. ЎзТАГ – 2015 йилда Ўзбекистон миллий авиаташувчиси Душанбега рейс масаласини ҳал қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақида бугун бўлиб ўтган матбуот анжуманида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси раиси Валерий Тян маълум қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

У бунинг учун Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида ҳаво алоқаси тўғрисида ҳукуматлараро келишув имзоланиши, кейин бошқа масалалар ҳал қилиш зарурлигини таъкидлади.

Тяннинг сўзларига кўра, қўшнилар ўртасидаги авиаалоқа динамикаси фақат яхшиланиб боради. Хусусан, Бишкек, Астана ва Алматига рейсларни кўпайтириш масаласи муҳокама қилинмоқда.

МАК маълумотларига кўра 2014 йилда жами 23,811 рейс бажарилиб, 2,625 млн. ошиқ пассажир ташилган. Юк ташиш, шу жумладан, почта ва пулли багаж ташиш кўрсаткичлари 42,812 минг тоннадан ошиқни ташкил қилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: