2015 йилда Ўзбекистон миллий авиаташувчиси “Термиз” аэропорти янги терминалини қуришни режалаштирмоқда

Дата: 17:46, 26-01-2015.

Тошкент. 26 январ. ЎзТАГ – 2015 йилги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси тизимида “Термиз” аэропорти янги терминалини қуриш, шунингдек, “Андижон” аэропорти учиш-қўниш тизимини реконструкция қилишни режалаштирмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида бугунги матбуот анжуманида авиакомпания раҳбари Валерий Тян маълум қилди.

Бундан ташқари, 2016 йилда миллий авиакомпания паркини тўлдирувчи икки Boeing-787-8 Dreamliner самолётларини эксплуатацияга тайёрлашга ҳам маблағ сарфланади.

Эслатиб ўтамизки, МАК ҳаво кемалари парки 23 йилдан бери босқичма-босқич модернизация қилинмоқда. Фақат кейинги 3 йил орасида авиакомпания парки ўнта янги А320, тўрт Boeing-767-300ЕК самолётлари билан бойиди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: