2015 йилда Ўзбекистон миллий авиаташувчиси юк ташуви бўйича янги йўналишларни очади

Дата: 17:43, 26-01-2015.

Тошкент. 26 январ. ЎзТАГ – 2015 йилда Ўзбекистон “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси “Навоий” аэропорти асосидаги Халқаро интермодал логистика марказидан (ХИЛМ) юк ташуви бўйича янги йўналишларни очишни режалаштирмоқда. Бу ҳақида бугун бўлиб ўтган матбуот анжуманида авиакомпания тижорат департаменти директори вазифасини бажарувчи Саидвали Саидхўжаев маълум қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Унинг сўзларига кўра, режаларда Амстердам, Шанхай, Мумбаи ва Гуанчжоу йўналишларида юк ташувини йўлга қўйиши ҳам мавжуд.

Бу қарор 2014 ноябри ва декабрида миллий авиаташувчи авиапаркида йўловчи ташишдан юк ташишга мослаштирилиб, ҳар бири 53 тонна юк кўтара олувчи икки Boeing-767-300BCF самолётларининг пайдо бўлиши билан боғлиқ. Шунингдек, улар ёрдамида “Навоий” аэропортидан Дубай, Тяньцзинь, Франкфурт, Актоба, Деҳли шарарларига рейслар амалга ошириш режалаштирилмоқда (ҳафтасига ўртача 13 рейс).

Эслатиб ўтамизки, Boeing-767-300BCFдаги биринчи рейс 2014 йил 25 декабрда Урумчи-Тошкент маршрути бўйича амалга оширилди. Унинг бортида 48 тонна 660 кг юк ташилди.

“Навоий” ХИЛМ Европа, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий-Шарқий Осиёга юк ташувларини бирлаштиради. Марказ иш бошлаганидан бери у орқали 200 минг тонна юк ташилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: