2015 йилда Ўзбекистон музлатиш камераларини яратишга 12,2 млрд сўмдан зиёд инвестиция йўналтирди
Тошкент. 25 март. ЎзТАГ – 2015 йилда Ўзбекистон қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш учун музлатиш камераларини яратишга 12,2 млрд сўмдан зиёд инвестиция йўналтирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Натижада мамлакатда умумий ҳажми 16,5 минг тонналик “музлатгичлар” яратилди. 2011-2014 йилларда маҳаллий корхоналар 68 минг тонналик музлатиш камераларини фойдаланиш топшириб, модернизация ва реконструкция қилдилар. Ушбу мақсадларга 30 млрд сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилди”, - деб таъкидлашди Иқтисодиёт вазирлигида.
Ўтган йилда Ўзбекистонда 12,5 млн тонна сабзовот ва картошка, 1,8 млн тонна полиз маҳсулотлари, 1,5 млн тонна узум, 2,73 млн тонна мевалар етиштирилди. Уларнинг бир қисми давлат томонидан сотиб олиниб, ички бозорни бойитиш ва кузги қишги мавсумда экспортни таъминлаш мақсадларида музлатгичларда сақланмоқда.