2015 йилда Ўзбекистон Олий лигасида 16 футбол жамоаси ўйнайди

Дата: 11:05, 20-11-2014.

Тошкент. 20 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси футбол бўйича 2015 йилги миллий чемпионат иштирокчи жамоалари сонини ошириш ҳақида қарор қабул қилди, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Келаси йилдан бошлаб миллий чемпионатда 14 жамоа ўрнига 16 жамоа қатнашади. Сўнгги марта 16 жамоа 2008 йилги чемпионатда қатнашган бўлиб, ўшандан кейин уларнинг сонини 14тага қисқартириш ҳақида қарор қабул қилинган эди”, – деб таъкидлашди Профессионал футбол лигаси матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки, ушбу мавсумда пойтахтнинг “Пахтакор” жамоаси мамлакат чемпиони бўлди, “Локомотив” ва “Насаф” эса “кумуш” ва “бронза” медалларни олдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: