2015 йилда Ўзбекистон пахта толаси ишлаб чиқариш ҳажмини 1 млн тонна даражасида сақлаб қолади

Дата: 10:19, 08-10-2015.

Тошкент. 8 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда 2015 йилда пахта толаси ишлаб чиқариш ҳажми 2014 йилдаги даражада сақланиб қолади ва 1 млн тонна атрофидани ташкил қилади, деб хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) “Ўзпахтасаноат” уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Махмуд Бободжоновга асосланган ҳолда.

“2015 йилги мавсумда 3,35 млн тонна хом пахта териб олиш тахмин қилинмоқда. Бундан 1 млн тонна атрофида пахта толаси олинади”, - деди М.Бободжонов куни-кеча журналистларга.

Маълумқи, Ўзбекистонда пахта териш мавсуми сентябр-октябрга тўғри келади.

Бундан олдинроқ АҚШ қишлоқ хўжалиги вазирлигининг хорижий қишлоқ хўжалиги хизмати (FAS USDA) 2015/2016 йилги мавсумда Ўзбекистонда пахта оилш ҳажми 1,1% кўпайиб, 936 минг тоннага етишини прогноз қилган эди.

Расмий статистика маълумотларига кўра, 2014 йилда Ўзбекистонда хом пахта ишлаб чиқариш 2013 йилдагига қараганда 0,7% кўпайиб, 1,095 млн тоннага етган. Тола чиқиш кўрсаткич 33,23% тенг бўлган.

Ўзбекистон дунёда пахта толаси ишлаб чиқариш бўйича 6-ўринни, уни экспорт қилиш бўйича 3-ўринни эгаллайди. Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг 60% атрофидаси ташқи бозорларга чиқарилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: