2015 йилда Ўзбекистон сабзавот ва мевалар экспортини 20% ошириб, 600 минг тоннага еткизмоқчи

Дата: 17:22, 17-12-2014.

Тошкент. 17 декабр. ЎзТАГ – 2015 йилда Ўзбекистон сабзавот ва мевалар экспортини 2013 йилдаги 500 минг тоннага қарши ўлароқ 20% ошириб, 600 минг тоннага еткизмоқчи, деб хабар қилади Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) чоршанба куни ҳукумат қарорига асосланган ҳолда.

“Ўзбекистон ҳукумати ўтган ҳафта 2015 йилги мевасабзавот маҳсулотлари етиштириш ҳажмларини тасдиқлади”, - деди КазТАГ манбаси. Унинг маълумотларига кўра, 2015 йилда Ўзбекистонда мевасабзавот маҳсулотлари етиштириш 2014 йил якунлари бўйича кутилаетган 14,4 млн тонна ўрнига 15,5 млн тонна даражасида белгиланган.

Айни пайтда турли баҳоларга кўра, кўрсатилган ҳажмдан фақат 500 минг тоннаси йилига МДҲ мамлакатларига, асосан, Россия ва Қозоғистонга экспорт қилинмоқда.

Ноябр охирида Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Азимов Ўзбекистон ва РФ ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссияда гапирар экан, мамлакат мевасабзавот маҳсулотларини Божхона Иттифоқи мамлакатлари орқали ташишда имтиёзларнинг йўқлиги ушбу маҳсулот савдосида яширин схемалар қўлланишига олиб келаётганлиги ҳақида айтиб ўтган эди.

Хусусан, ўзбек бош вазирининг ўринбосари фикрига кўра, ўзбек мевасабзавот маҳсулотлари Қозоғистонга олиб чиқилиб, у ердан БИнинг бошқа мамлакатларига қайта экспорт қилиниши кенг тарқалган.


Янгилик билан ўртоқлашиш: