2015 йилда Ўзбекистон умумий қиймати $4,902 млрд. бўлган 45 янги ишлаб чиқаришларни тугаллашни режалаштирмоқда

Дата: 17:46, 06-01-2015.

Тошкент. 6 январ. ЎзТАГ – 2015 йилда Ўзбекистон умумий қиймати $4,902 млрд. бўлган 45 янги ишлаб чиқаришларни тугаллашни режалаштирмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Лекин бу Ўзбекистон президентининг қарори билан кўзда тутилган дастурнинг бир қисми холос.

РИА Новости маълумотига кўра, бундан ташқари яна қиймати $2,54 млрд. бўлган  87 амалдаги ишлаб чиқаришларни модернизация қилиш бўйича лойиҳалар амалга оширилади.

Натижада жорий йилда Ўзбекистон янги ишлаб чиқаришлар ва мавжудларини модернизация қилишга жами $7,442 млрд. маблағ сарфлайди.

Хусусан, “Ўзбекнефтегаз” миллий холдинг компанияси ва Kogas бошчилигидаги корейс компаниялари консорциуми мамлакат шимолий-ғарбидаги қиймати $4,1 млрдлик Устюрт газо-кимё комплексини қуришни якунига етказишлари зарур. “Ўзбекэнерго” ДАК Тошкент иссиқлик электростанциясида 370 МВтлик ( $512 млн.) газ-буғ қурилмасини ўрнатиши кутилмоқда. Шунингдек, “Навоий тоғ-металлургия комбинати” қиймати $157,8 млнлик беш лойиҳани амалга ошириши, “Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати” мис фабрикасини $117,7 млн эвазига модернизация қилиши, “Ўзкимёсаноат” эса Қонғиротдаги сода заводини реконструкция қилиши кутилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: