2015 йилда Ўзбекистон ва Россия ядро энергетикаси соҳасидаги лойиҳани амалга оширишга киришадилар

Дата: 11:23, 11-12-2014.

Тошкент. 11 декабр. ЎзТАГ – 2015 йилда Ўзбекистон ва Россия тинч атом соҳасида қатор лойиҳаларни амалга оширадилар. Бу ҳақида РФ президенти Владимир Путиннинг Тошкентга ташрифи якунларидан маълум бўлди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ҳозирда томонлар Ўзбекистондаги тадқиқот реакторларини пасттўйинтирилган ядро ёқилғисига ўтказиш бўйича режали ишларни амалга оширмоқдалар. 2014 йилнинг апрелида Тошкентдаги “Фотон” тадқиқот реакторидаги нурланган ядро материалини Россияга олиб чиқиб кетиш бўйича ҳукуматлараро келишув имзоланган эди. Ушбу дастур кейинги йилда бошланади”, – деб таъкидланади Россия президенти матбуот хизмати хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: