2015 йилда Ўзбекистон юк ташувлари ҳажмини 1,53 млрд тоннагача кўпайтирди

Дата: 17:41, 29-03-2016.

Тошкент. 29 март. ЎзТАГ - 2015 йилда Ўзбекистонда умумий юк ташувлари оқими (барча транспортларда) 5,1% кўпайиб, 1,534 млрд тоннага етди, юк айланмаси эса 88,87 млрд тонна-километргача ошди (3,7% ўсиш). Бу ҳақида REGNUM АА мухбирига Ўзбекистон Статистика қўмитасидаги манба маълум қилган.

Хусусан, темир йўл транспорти билан юк ташувлари ҳажми 3% ўсиб, 67,7 млн тоннага етган, юк айланмаси 22,9 млрд тонна-километрни ташкил қилган. “Магистрал қувурлар юк айланмаси ўтган йилда 2,1% кўпайиб, 31,87 млрд тонна-километрга етган”, - деди агентлик суҳбатдоши.

Йўловчи ташувларида ҳам ўсиш кузатилган. 2015 йилда 7,59 млн киши ташилган (3,6%). Айни пайтда, темир йўл транспортида йўловчи ташувлари 5,9% ошиб, 20,2 млн кишига, пассажир айланмаси 0,9% кўпайиб, 3,79 млрд пассажир-километрга етган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: