2015 йилда Ўзбекистонда 11,7 млн кв. метр турар жой қурилди

Дата: 15:24, 08-02-2016.

Тошкент. 8 феврал. ЎзТАГ – 2015 йилда Ўзбекистонда 11,7 млн кв. метр турар жой қуриб, фойдаланишга топширилди, бундан 8,6 млн кв. метри – қишлоқ жойларида, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Янги уйларни ичимлик суви билан таъминлаш учун 2,6 минг км сув қувурлари тортилди, бундан 2,1 минг км – қишлоқ жойларда”, - деб таъкидлашди Давлат қурилиш қўмитасида.

Бундан ташқари, 2015 йилда Қишлоқ жойларда якка тартибда намунали уйлар қуриш дастури доирасида 12 минг уй қурилди. Ушбу ерларда 367 км газ таъминоти, 289 км электр таъминоти, 471 км сув таъминоти, 213 км асосий ва мавзеичи автомобиль йўллари тармоқлари, 115 ижтимоий ва бозор инфраструктураси объектлари қурилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: