2015 йилда Ўзбекистонда 2,5 минг кгдан зиёд наркотиклар олиб қўйилди

Дата: 11:56, 29-06-2016.

Тошкент. 29 июн. ЎзТАГ – 2015 йилда Ўзбекистонда 2510 кгдан зиёд наркотиклар олиб қўйилди. Булардан 147,92 кгми героин, 882,25 кгми афюн, 1025,05 кгми марихуана, 250,21 кгми гашиш ва 204,66 кгми кўкнори ҳиссасига тўғри келади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази маълумотига асосланган ҳолда.

Марказ хабарида айтилишича, бундан ташқари, 7184 таблетка психотроп моддалар, 24,3 минг литр ва 32,7 кг прекурсорлар ҳам олиб қўйилган.

Ўтган йилда жами 6648 наркожиноят рўйхатга олинган (3017 наркотик моддаларни сотиш, 709 уларни ўтказиш, 1301 гиёҳвандлик ўсимликларини ноқонуний етиштириш, ва 1621 наркотиклар билан боғлиқ бошқа жиноятлар).

Ўзбекистон Олий суди маълумотларига кўра, 4578 шахс жавобгарликка тортилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: