2015 йилда Ўзбекистонда 965 чорраҳа ногиронлар ҳаракатланиши учун мослаштирилади

Дата: 16:11, 15-12-2014.

Тошкент. 15 декабр. ЎзТАГ – 2015 йилда Ўзбекистонда 965 чорраҳа ногиронлар ҳаракатланиши учун мослаштирилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу режа имконияти чекланган кишилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга бағишланган ойлик дастуридаги вазифалардан биридир.

Мамлакат Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигидан маълум қилишларича, ойлик доирасида тўшакка михланиб қолган 2 минг ногиронга маиший хизмат кўрсатиш бўйича тадбирлар бошланган. Шунингдек, Ўзбекистон туман ва шаҳарларида ногиронларга мўлжалланган иш ўринлари ярмаркалари ўтказиш бўйича ишлар давом эттирилмоқда, ногиронларни реабилитация қилиш ва уларни ортопедик воситалар билан таъминлаш ишлари ҳам давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, имконияти чекланган кишилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ойлиги Ўзбекистонда 30 ноябрда бошланган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: