2015 йилда Ўзбекистонда ғалла ҳосили 9% пасайиб, 7,3 млн тоннани ташкил қилди

Дата: 15:09, 22-10-2015.

Тошкент. 22 октябр. КазТАГ – Ўзбекистонда 2015 йилда йиғиб олинган ғалла ҳосили 7,3 млн тоннани ташкил қилди. Бу ҳақида мамлакат президенти Ислом Каримовнинг Ўзбекистон фермерларига пайшанба куни йўллаган табригида маълум қилинди.

Бу эса, рекорд 8,1 млн тонна буғдой йиғиб олинган 2014 йилдаги кўрсаткичдан 9% оздир.

“Энг муҳими, бу йил етиштирилган ғалла ҳосилининг 57% кўпроғи, яъни 4,21 млн тоннадан ортиғи фермер хўжаликлари ва аҳолининг ихтиёрида қолдирилганини қишлоқ аҳолининг омборлари донга, хонадонлари қут-баракага тўлаётгани, моддий манфаатдорлиги ортиб бораётганининг амалий тасдиғи сифатида қабул қиламиз”, - деб кўрсатилади табрикда.

И. Каримов бу йилги мавсум ҳам “турли ташвишлардан холи бўлмагани, айниқса, март ойида кутилмаганда қор ёғиши, қаттиқ совуқлар, ёз ойларида ҳаво ҳарорати илгари ҳеч қачон кузатилмаган даражада юқори бўлиб, айрим ҳудудларда 45 даражагача етгани катта қийинчилик ва муаммолар туғдириб, қишлоқ меҳнаткашларининг иродасини яна бир бор жиддий синовдан ўтказгани”ни ҳам таъкидлаб ўтди».

Жорий мавсумда бошоқли экинларга ажратиладиган экув майдонлари ўтган йилдаги даражада қолиб, 1,65 млн гектарни ташкил этган, жумладан, 1,45 млн гектарга ғалла экилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: