2015 йилда Ўзбекистонда қатор солиқлар пасайтирилиши мумкин
Тошкент. 13 ноябр. ЎзТАГ – 2015 йилда Ўзбекистонда қатор солиқлар пасайтирилиши мумкин, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Эртага, 13 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Сенатининг 16-пленар йиғилиши бўлиб ўтади. Унда 2015 йилги солиқ сиёсати муҳокама қилинади ва юқоридаги қарорлар қабул қилиниши мумкин.
Мисол учун, юридик шахслар даромадига солинадиган солиқнинг базавий ставкасини 8%дан 7,5%га қадар камайтириш режалаштирилмоқда, натижада юридик шахслар ихтиёрида қўшимча 89,4 млрд сўм атрофида маблағ қолади.
Бундан ташқари, микрофирма ва кичик корхоналар, фермер хўжаликлари учун ягона ижтимоий тўлов ставкасини 25дан 15%, микрофирма ва кичик корхоналар қурилиш ташкилотлари учун ягона солиқ тўлови ставкасини 6%дан 5%га қадар пасайтириш режалаштирилмоқда.