2015 йилда Ўзбекистонда автомобиль йўлларини молиялаштириш ҳажмлари оширилади

Дата: 15:44, 22-10-2014.

Тошкент. 22 октябр. ЎзТАГ – 2015 йилда Республика йўл жамғармаси автомобиль йўллари ва кўприкларни қуриш ва реконструкция қилишга 2,8 трлн сўм ажратишни режалаштирмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бу кўрсаткич 2014 йилда режалаштирилганидан 35%га кўпдир. Келгуси йилда халқаро ва давлат аҳамиятидаги 423 км узунликдаги автомобиль йўллари фойдаланишга топширилади. Бундан ташқари, 2015 йилда аҳоли пунктларини обод қилишга, шу жумладан, қишлоқ жойлардаги йўлларни капитал ва жорий таъмирлашга ЯИМнинг 0,4% ҳажмида маблағ сарфланади. Бу жорий йилдагидан 1,35 бараварга кўп. Бунинг устига жойлардаги ободончилик ва ижтимоий инфраструктурани ривожлантириш ишларини молиялаштиришга маҳаллий бюджетлардаги прогноздан ошиқ тушган тушумлар ҳам йўналтирилади”, – деди “Ўзавтойўл” ДАКдаги манба.

$1 = 2379,75 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: