2015 йилда Ўзбекистонда бизнесга солиқ босимини пасайтириш режалаштирилмоқда

Дата: 15:40, 22-10-2014.

Тошкент. 22 октябр. ЎзТАГ – 2015 йилда Ўзбекистонда бизнесга солиқ босимини пасайтириш режалаштирилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу масала парламентдаги сиёсий партиялар томонидан 2015 йилги бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳасини муҳокама қилиш доирасида фаол кўриб чиқилди.

“2015 йилда корхоналарнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ходимларни рағбатлантириш учун қўшимча манба яратилиши мақсадида юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг базавий ставкаси 8%дан 7,5%га пасайтириш таклиф этилмоқда. Шунингдек, микрофирма ва кичик корхоналар, фермер хўжаликларидан олинадиган ягона ижтимоий тўлов ставкасини 25%дан 15%га пасайтириш режалаштирилмоқда. Яна бир янгилик эса микрофирма ва кичик корхона шаклидаги қурилиш ташкилотларининг ягона солиқ тўлови ставкасини 6%дан 5%га қадар пасайтирилиши бўлади”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон “Адолат” Социал демократик партияси матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: