2015 йилда Ўзбекистонда халқаро ахборот тармоқларига уланиш тезлиги 24,2% ошди

Дата: 16:33, 01-02-2016.

Тошкент. 1 феврал. ЎзТАГ - 2015 йилда Ўзбекистоннинг халқаро ахборот тармоқларига уланиш тезлиги 24,2% ошиб, 26,4 Гбит/секундга етди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бунга доир маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги томонидан келтирилган тармоқ кўрсаткичларида мавжуд. Хусусан, 2016 йил 1 январга келиб Ўзбекистоннинг халқаро ахборот тармоқларига (интернетга) уланиш тезлиги 26,4 Гбит/секундни ташкил қилган.

Муассаса маълумотларига кўра, фақат кейинги 5 йилда тармоқ кўрсаткичлари беш баравардан зиёдга ошиб, 2011 йил 1 январдаги 2,51 Гбит/с.дан жорий йил бошига келиб 26,4 Гбит/с.гача етган. 2015 йилда ташқи канал тезлиги 5,15 Гбит/с.га (24,2 %) ошган.

Маълумот ўрнида, мамлакат президенти томонидан тасдиқланган 2015-2019 йилларга мўлжалланган Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш манзилли дастурига мувофиқ, 2020 йилга қадар интернет тезлигини оширишга доир қиймати $883,7 млнлик 9 йирик дастурни амалга ошириш режалаштирилган. Натижада кенгполосали уланиш портлари сонини 2,2 бараварга, маълумотлар узатиш тезлигини эса 20 мартага оширишга эришилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: